Дунё бўйлаб COVID-19 вакциналаридан 13 миллион киши ҳалок бўлди - фейк

None
ASTANA. Kazinform – Ижтимоий тармоқларда 13 миллион одам COVID-19 га қарши вакциналардан вафот этгани ҳақида маълумот тарқалди. Бу ҳақда собиқ физика профессори Дэвид Ранкур маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Stopfake.kz сайтига таяниб.

Дэвид Ранкур Оттава университетининг собиқ физика профессори. У глобал исишни инкор этиши билан танилган ва шу мавзуда нутқ сўзлаган. Бироқ у ҳамкасблари орасида нуфузли бўла олмади, ҳеч ким уни тан олмади.

COVID-19 пандемияси бошланганидан бери у ўрнатилган чекловлар ва санитария қоидаларга фаол равишда қарши чиқди. У ниқоб кийиш ва қўл ювиш фойдасиз ва инфекциядан ҳимоя қилмайди деган ғояни фаол равишда илгари сурди. Лекин, таърифланган чора-тадбирлар касалликни юқтириш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради ва бу илмий жиҳатдан тасдиқланган. Буларнинг барчаси Ранкурнинг даъволари ва фикрларининг тўғрилигига шубҳа туғдиради.

Унинг дунё бўйлаб 13 миллион одам COVID-19 вакциналаридан вафот этгани ҳақидаги назарияси асоссиз. Биринчидан, қанча одам биргаликда касалликлардан эмас, балки эмлашнинг салбий реакциясидан вафот этиши ҳақида аниқ статистик маълумотлар йўқ. Иккинчидан, баъзи мамлакатларда эмланган одамлар орасида ўлим ҳолатлари бўйича очиқ статистик маълумотлар мавжуд эмас.

Очиқ маълумотларда Европа Иттифоқи мамлакатларида эмлашдан сўнг дарҳол ўлим ҳолатлари бўйича статистик маълумотлар мавжуд. Европа Парламенти веб-сайтида эълон қилинган маълумотда шундай дейилади: «Европа Дори-дармон агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 31 март ҳолатига Европа иқтисодий зонасида (ЕИЗ) 11 823 та ўлим ҳолати қайд этилган. Таъсирнинг ортиши ва вақтнинг ўтиши даврини ҳисобга олсак, бу кутилган ўсиш».

Оммавий маълумотларга кўра, Буюк Британияда COVID-19 га қарши эмлашдан кейин 59 та ўлим бўлган, 51 ҳолатда вакцинага реакция ўлимнинг асосий сабабидир.

Яна шуни айтиш керакки, 13 миллион дунё учун юқори кўрсаткич. 2022 йилда барча мамлакатларда 67,1 миллион ўлим қайд этилган. Яъни, 13 миллион дунёда бир йилда ўлим ҳолатларининг бешдан бир қисмини ташкил этади. Агар COVID-19 га қарши вакциналардан кўпроқ одамлар ўлаётгани рост бўлса, буни яшириш ёки бундай тенденцияни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

13 миллион одам COVID-19 га қарши эмланганидан кейин вафот этгани ҳақида ҳеч қандай ҳужжат ёки тасдиқланган статистик маълумотлар йўқ.

Шунинг учун, тарқатилган маълумотлар асоссиздир ва унга ишонмаслик керак.


Сўнгги хабарлар