Дунё бўйича бир кунда 95 минг одам коронавирус юқтирди

NUR-SULTAN. Kazinform – 27 май кунги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтириш ҳоллари жами сони 5 688 022 одамни ташкил қилмоқда, деб хабар беради Kazinform Тезкор штабга ҳавола қилиб.

Дунё бўйича бир кунда 95 минг одам коронавирус юқтирди

Бир кунда 95 766 одам ушбу инфекцияни юқтиргани қайд этилган.

Пандемия бошлангандан бери жами 353 864 (+4 049) одам вафот этган, 2 433 187 (+64 206) одам соғайиб чиққан.