Дулат Бекбауов Странджа кубоги чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Дулат Бекбауов Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилган Странджа кубоги финалида олтин медални қўлга киритди.

Дулат Бекбауов
Фото:prosports.kz

67 килограммгача бўлган вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган қозоғистонлик боксчи финалда ҳиндистонлик Ражат билан куч синашди ва рақибини яққол устунлик билан мағлуб этиб, чемпион бўлди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик боксчилардан Санжар Ташкенбай мазкур турнирда 51 кг вазнда кумуш медални қўлга киритган бўлса, 80 кг вазнда Турсинбай Қулахмет бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, 10 нафар қозоғистонлик боксчидан учтаси 1 олтин, 1 кумуш, 1 бронза медалини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар