Дубайда Ойнинг улкан нусхаси қурилади

None
Фото: AP
DÝBAI. Кazinform – Ноёб меъморий ечимлари билан машҳур Дубай шаҳрида Ойнинг улкан нусхаси қурилади. Сунъий йўлдош нусхасида муҳташам меҳмонхона, спорт саройи ва бошқа кўп нарсалар жойлашади, дея хабар беради Кazinform AP Newsга таяниб.

Канадалик тадбиркор, Moon World Resorts Inc. архитектура компанияси асосчиларидан бири Майкл Хендерсон ойнинг 274 метрли нусхасини яратишни таклиф этяпти. У 30 метрли бинонинг тепасига ўрнатилади. Лойиҳа қиймати 5 миллиард доллардан ошади.

Хендерсон томонидан таклиф қилинган лойиҳа «Ой» деб номланади.

Шарсимон иншоот ичида 4000 хонали меҳмонхона ва дам олиш маскани, 10 минг кишини сиғдира оладиган спорт саройи ҳамда меҳмонлар ойда сайр қилишлари мумкин бўлган «ой колонияси» бўлади.

30 метрлик пойдевор устидаги «Ой» тунда порлайди.

«Ой» дунёдаги энг баланд бино - 828 метр баландликда Дубайда жойлашган Бурж Халифа осмонўпар биносига жуда мос келади.


Сўнгги хабарлар
telegram