18:42, 21 Февраль 2024 | GMT +5
Дубайда Қозоғистон савдо уйи очилади
ASTANA. Kazinform – Бирлашган Араб Амирликларининг маркази Дубайда Қозоғистон савдо уйи очилади. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев вазирликнинг ҳайъат йиғилишида маълум қилди.

“Кейинги ҳафтада Дубайда QazExpoCongress миллий компаниясининг “Қозоғистон” савдо уйини очамиз. Биз маҳаллий товарларни тарғиб қилиш учун павильондан фаол фойдаланамиз. Бу нафақат Қозоғистон товарлари намойиши учун майдон бўлади. Биз биринчи марта муҳандислик хизматлари, тиббиёт ва IT соҳалари маҳсулотларини илгари сурмоқчимиз”, – деди вазир.