Дубайда чанг бўрони туфайли самолётлар маҳаллий аэропортга қўна олмади

Бирлашган Араб Амирликлари Миллий метеорология маркази маълумотларига кўра, Абу-Даби ва Дубай халқаро аэропортлари ҳудудларида йўлларда 500 метрдан нари кўринмаган. Аэропорт раҳбарияти 10 та рейсни Dubai World Central ва бошқа қўшни аэропортларга жўнатишга қарор қилди.
Маҳаллий Flydubai авиаташувчиси келиши ва жўнаб кетишига об-ҳаво шароити сабаб бўлганини маълум қилди.
Метеорология марказининг расмий об-ҳаво бюллетенига кўра, чанг бўрони ва ёмғир яна тўрт кун давом этади.
Абу-Даби полицияси кучли шамол ва чангда йўлнинг ёмон кўриниши туфайли ҳайдовчиларни эҳтиёт бўлишга ҳамда чанг бўронини суратга олиш ва видеога олишдан сақланишга чақирди.
«Ўзингиз ва бошқалар хавфсизлиги учун видеокамералар ёки телефонларга диққат бўлманг», - дейилади полиция хабарида.
Кечқурун Ал-Айн, Рас ал-Хайма ва Фужайра амирликларида кучли ёмғир ёғди. Расмийлар аҳолини сув тошқини ва кўчки бўлиши мумкин бўлган жойлардан узоқроқ туриш ҳақида огоҳлантирди.
Жорий йилда иқлим ўзгариши сабабли Ироқ, Қувайт, БАА, Саудия Арабистони, Эрон ва бошқа мамлакатларда қум бўронлари кучайган, деб хабар бермоқда AlArabiya агентлиги.
Фото: khaleejtimes.com