Дубайда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси бўлиб ўтади

Экология
Фото: Midjourney

30 ноябрдан 12 декабргача Дубайда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP28) иштирокчиларининг 28-конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform ташкилот сайтига таяниб хабар берди.

Тадбирда 70 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этиши кутилмоқда. Конференцияда миллий ҳукуматлар глобал исишни чеклаш, унга мослашиш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича сиёсий ва иқтисодий чораларни келишиб оладилар.

Бу йил конференцияга БАА Саноат ва илғор технологиялар вазири Султон Ал-Жабир раислик қилади.

У тўртта асосий йўналишдаги ўзгаришларга эътибор қаратишини айтди, улар:

- 2030 йилгача энергия алмашинувини тезлаштириш ва чиқиндиларни камайтириш;

- олдинги ваъдаларни бажариш ва янги келишув учун пойдевор қўйиш орқали иқлимий молиялаштиришни ўзгартириш;

- табиат, инсон ва ҳаётни муҳофаза қилишга эътибор бериш;

- тарихдаги энг инклюзив иқлим конференциясини ўтказиш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар қилиш.

COP28 халқаро ҳамжамиятга иқлим инқирозига қарши курашда дунё қанчалик ривожланганлигини ва йўналишни тузатиш қанчалик зарурлигини текшириш имкониятини беради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим Конференциялари умумий иқлим стратегиясини ишлаб чиқиш учун ҳукумат даражасидаги йиллик кенг кўламли йиғилишлардир. Ушбу форумлар “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференциялари” деб ҳам аталади.

Сўнгги хабарлар