Дубайда 2 йил ичида ҳаво таксилари ишга тушади

ASTANA. Kazinform – 2026 йилнинг биринчи чорагида Дубайда ҳаво таксилари фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Дубай транспорт ва йўллар бошқармаси транспорт технологиялари департаменти директори Холид Аль-Авадий маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

Дубай, ОАЭ, небоскребы, мегаполис
Фото: freepik.com

“2026 йилнинг биринчи чорагида ҳаво такси хизматини йўлга қўйиш режамиз бор. Ҳозирда АҚШнинг Joby Aviation компанияси билан биргаликда автомобилни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш устида ишлаяпмиз. Шунингдек, “вертипортлар”ни ишлаб чиқадиган Буюк Британиянинг Skyports компанияси билан станция лойиҳасини бошлаяпмиз”, – дейди у.

Холид Аль-Авадийга кўра, Дубайда таксилар учун тўртта вертикал аэропорт қуриш режалаштирилмоқда. Улардан иккитаси 2026 йил бошида ишга туширилади. Инфратузилма объектларидан ташқари ҳаво таксилари учун мониторинг ва хавфсизлик хизмати ҳам яратилади.

“Ҳамкорларимиз билан ушбу хизматни иложи борича қулайроқ қилиш учун ишлаяпмиз. Бу анъанавий вертолётлардан фойдаланишдан анча арзон бўлишига ишонамиз. Шунингдек, у лимузин ижарасидан ҳам арзонроқ ёки деярли бир хил бўлади”, – дейди Авадий.

Унинг қайд этишича, электр двигателли ҳаво таксилари оддий вертолётларга қараганда 100 баробар камроқ овоз чиқаради. General Motors билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган ҳайдовчисиз такси машиналари эса 2025 йилдаёқ фаолият бошлайди. Айни пайтда улар синовдан ўтказилмоқда.

“Биз лимузин хизматини гибрид ва электр двигателлари орқали 2026 йилгача бутунлай экологик тоза қилишни режалаштирмоқдамиз. Режаларга кўра, 2035 йилга бориб, Дубайнинг барча таксилари ва 2050 йилга келиб бутун автобус парки фақат электр двигателли автобусларидан иборат бўлади”, – дейди Холид Аль-Авадий.

Сўнгги хабарлар