Допингга қарши кураш: «Қуруқ қон» олиш усули биринчи марта Пекин қишки ўйинларида расман қўлланилади.

None
None
PEKIN. Kazinform - Пекинда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпия ўйинларида спортчиларни эҳтимолий допингга текширишнинг «қуруқ қон» таҳлилига асосланган янги усулидан илк марта расман ва тўлиқ фойдаланилади. Бу ҳақда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) раҳбари Витольд Банька чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Пекин қишки Олимпия ўйинларида қуруқ қон доғларини текширишнинг янги усулининг жорий этилиши антидопинг ҳаракати ривожланишидаги муҳим воқеадир. У анъанавий намуна олиш усулларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга.

WADA вакилларининг фикрича, «қуруқ қон» усули биоматериал намуналарини йиғиш ва ташиш тартибини соддалаштиради, шунингдек, анъанавий намуна олиш усулларига қараганда спортчиларнинг танасига камроқ таъсир кўрсатиш даражасига эга.

Тажриба сифатида Токио Ёзги Олимпиада ўйинларида «қуруқ қон» намуна олиш усули қўлланилганди. Қуруқ қон нуқталарини текшириш усули Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва АҚШ, Хитой, Япония, Швейцария ва Австралиянинг миллий антидопинг ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

XXIV Қишки Олимпия ўйинлари Пекин шаҳрида 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар
telegram