Дональд Трампнинг қайнонаси вафот этди

Америка Қўшма Штатлари собиқ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трампнинг онаси Амалия Кнавс вафот этди. Сиёсатчининг деяли ўзи билан тенгдош қайнонаси 78 ёшда эди, деб хабар беради Каzinform.

Амалия Кнавс
Фото: globallookpress.com / SMG

“Онам Амалия вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қиламан. У ҳар доим ўзини иноят, илиқлик ва қадр-қиммат билан олиб юрадиган кучли аёл эди. У турмуш ўртоғи, қизлари, набираси ва куёвига содиқ эди”, – деб ёзди Малания Трамп ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида.

Амалия Кнавс асли словениялик.

Мелания Трамп Америка президентининг Луиза Адамсдан кейинги АҚШда туғилмаган иккинчи хотинидир.

Сўнгги хабарлар