Доналд Трамп Европадан келганларнинг АҚШга киришини тақиқлади
Ушбу тадбирлар жума куни ярим тунда кучга киради.
Коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ халққа мурожаатида Трамп, «қаттиқ, аммо зарур чеклашлар» Буюк Британияга нисбатан қўлланилмаслгини, сабаби у ерда атиги 460 та коронавирус юқтириш ҳолати тасдиқланганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи АҚШ каби «еҳтиёт чораларини кўра олгани йўқ».
Трамп, шунингдек, Конгрессни коронавирус тарқалишининг АҚШ иқтисодиётига таъсирига қарши курашнинг бир қисми сифатида солиқ юкини енгиллаштириш чораларини кўришга чақирди.
«Мен Конгрессни зудлик билан америкаликларга иш ҳақи бўйича солиқ имтиёзларини беришга чақираман», деди у.
Қўшма Штатларда коронавирус инфекциясининг 1135 тасдиқланган ҳолатлари қайд этилган, 38 бемор вафот этган.
Расмийларнинг таъкидлашича, АҚШ аҳолиси учун юқтириш хавфи кам эди, аммо бу ой бошида кўплаб янги ҳолатлар аниқланганидан кейин хавотирлар кучайган.