Дональд Трамп коронавирусга чалинди

None
None
VASHINGTON. Kazinform – АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп коронавирус билан касалланди, деб хабар беради Kazinform.

Президент Трамп COVID-19 юқтиргани ҳақидаги хабарни жума куни Twitter аккаунтида шахсан тасдиқлади.

«Бугун тунда АҚШнинг биринчи хоними ва мен коронавирус тестидан ўтдик, у мусбат натижа кўрсатди. Биз дарҳол карантин ва тикланиш жараёнини бошлаймиз», - деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Хоуп Хикс Доналд Трампни кўплаб саёҳатларда ҳамроҳлик қилган, жумладан сешанба куни президентлик баҳсида иштирок этиш учун Кливлендга ташриф буюрган.

CNN таъкидлашича, АҚШ президенти сешанба куни президентлик баҳсида иштирок этиш учун Кливлендга ташриф буюрганида унинг маслаҳатчиси Хоуп Хикс ва Оқ уй раҳбарининг бошқа маслаҳатчилари вертолётда ўтирганда ниқоб киймаган.

Сўнгги хабарлар