Доминиканда концерт вақтида том қулаб тушди: 80 га яқин одам ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – 8 апрель, сешанба оқшомида Санто-Домингодаги (Доминикан Республикаси) тунги клубда концерт вақтида том қулаши оқибатида камида 79 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform агентлиги DWга таяниб.

Доминиканда концерт вақтида том қулаб тушди: 80 га яқин одам ҳалок бўлди
Фото: ТАСС

Қутқарув хизмати директори Хуан Мануэль Мендеснинг сўзларига кўра, яна 155 киши жароҳатланган, бироқ қурбонлар сони ортиши мумкин. 400 га яқин қутқарувчи вайроналар остидан бедарак йўқолганларни қидирмоқда.

Маҳаллий ОАВниг хабарига кўра, пойтахт Санто-Домингодаги машҳур Jet Set клубининг томи таниқли меренге қўшиқчиси Рубби Переснинг чиқишлари чоғида тўсатдан қулаб тушган. 69 ёшли хонанда ҳам вайроналар остида қолган. Қизи айтганидек, отасининг тириклиги ҳақидаги хабарни воқеадан бир неча соат ўтиб олган. У яраланган ва вайроналар остида қолмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, том тўсатдан қулаб тушган – улардан бири аввалига бу зилзила деб ўйлаганини ва шу боис бошини ёпганча ўзини полга ташлаганини айтди. Бошқа гувоҳнинг сўзларига кўра, аввал шифтдан гипс, кейин столга тош қулаган ва у кейинги таъсирни цунами ёки зилзила билан таққослаган.

Расмийлар табиий офат вақтида тунги клубда қанча одам бўлгани ҳақида маълумот бермаган. ОАВ маълумотларига кўра, гап 500-1000 ташриф буюрувчилар ҳақида кетмоқда.

Доминикан Республикаси президенти Луис Абинадер фожиа содир бўлган жойга етиб келиб, асосий мақсадни ҳаётни сақлаб қолиш деб атади. Унга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Монте-Кристи провинцияси губернатори Нельси Круз ҳам бор бўлиб, у оғир жароҳатлар туфайли шифохонада вафот этган.

Доминикан Республикаси Туризм вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда Кариб денгизида жойлашган мамлакатга ўн бир миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 3,5 мингдан ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар