Доллар ва рублнинг расмий курси белгиланди

None
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 10 октябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар нархи - 472,04 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 7,70 тенге бўлди.

7 октябр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,71 тенгега ошди, 471,75 тенгени ташкил қилди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 471,5 тенге, сотиб олиш курси эса 475 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи 471 тенге, сотиб олиш нархи 476 тенге.

Россия рубли 7,25 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.




Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар