Доллар ва рублнинг 12 октябрдаги расмий курси белгиланди

ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 12 октябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Жумладан, 1 доллар нархи - 474,95 тенге, Россия рублининг ўртача курси 0,18 тенгега ошиб, 7,74 тенге бўлди.

11 октябр кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,70 тенгега ошиб, 475,25 тенгени ташкил қилди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 475 тенге, сотиб олиш курси эса 480 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи - 477 тенге ва сотиб олиш эса 481 тенге.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,11 – 7,31 тенге орасида сотилмоқда.




Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар