17:14, 09 Март 2022 | GMT +5
Доллар Қозоғистонда 510 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Доллар тенгега нисбатан яна қимматлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 6,21 тенгега ошган.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 510 тенгени ташкил қилмоқда.
Миллий банкнинг 9 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 503,30 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 518,5 тенге, сотиб олиш 524,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса тегишинча 511,5 ва 517,5 тенге.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон Миллий банки «Қозоғистон фонд биржаси» АЖ билан биргаликда 9 март куни тенге-АҚШ доллари валюта жуфтлиги бўйича савдо қоидаларига ўзгартириш киритганини хабар қилгандик.
Муаллиф: Алма Муқанова