ҚР Миллий банки «тенге – АҚШ доллари» савдоси қоидаларини ўзгартирди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий банки «Қозоғистон фонд биржаси» АЖ билан биргаликда 9 март куни «тенге – АҚШ доллари» валюта жуфтлиги бўйича савдо қоидаларини ўзгартиришга қарор қилди, дея хабар беради Kazinform Миллий банкка таяниб.
None
None

Унга кўра, «тенге – АҚШ доллари» валюта жуфтлиги бўйича савдолар 9 март куни Нур-Султан вақти билан соат 15:00да очилади ва Франкфурт аукциони форматида ўтказилади.

«Ушбу қарор юқори волатиллик шароитида валюта бозорининг беқарорлашуви ва ташқи омиллар таъсирининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

«Тенге – АҚШ доллари» валюта жуфтлиги бўйича кейинги савдо режими тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида расмий алоқа каналлари орқали етказилади», — дейилади Миллий банк хабарида.


Сўнгги хабарлар