Доллар Қозоғистонда 490 тенгедан сотилмоқда

ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 485-490 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 482,5 – 486 тенгега баҳоланмоқда.

Алматида доллар курси 485 ва 490 тенге орасида ўзгариб турибди.

18 июл куни кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,60 тенгега пасайиб, 484,18 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 19 июлдаги расмий курси 1 доллар - 484,18 тенгени ташкил этмоқда.

Айни пайтда Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,5 дан 8 тенгегача баҳоланмоқда.


Сўнгги хабарлар