10:24, 30 Январь 2023 | GMT +5
Доллар Қозоғистонда 459-463 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 459-465 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 459 тенге, сотиб олиш нархи эса 462 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 459,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 463 тенге.
27 январ куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,87 тенгега пасайган, 1 доллар – 460,44 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 30 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 460, 43 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 6,65 тенгени ташкил қилди.
Алматида Россия рубли 6,32 - 6,62 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова