Доллар Қозоғистонда 446-450 тенгедан сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446-450 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 446,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 449,5 тенгени ташкил қилмоқда. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 446 тенге, сотиб олиш нархи эса 450 тенге.

27 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,84 тенгега ошди, 1 доллар – 448,83 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 28 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 449,14 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,96 тенгени ташкил қилди. Алматида Россия рубли 5,75 - 6 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,87-5,93 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram