Доллар Қозоғистонда 433-438 тенгедан сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 433-438 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 433 тенге, сотиб олиш нархи эса 436 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 433 тенге, сотиб олиш нархи эса 438 тенге.

3 март куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 4,47 тенгега ошиб, 1 доллар – 431,06 тенгега тенг бўлди.

ҚР Миллий банкнинг 6 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 431,08 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,72 тенгени ташкил қилди.

Алматида Россия рубли 5,55 – 5,75 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,6-5,7 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram