09:51, 02 Сентябрь 2024 | GMT +6
Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 479-484 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 2 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 481,63 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,28 тенге. Евро – 534,46 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 481,9 тенге, сотиб олиш нархи – 483,9 тенге. Евро 533-537 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 479 тенге, сотиб олиш курси – 484 тенге. Евро 533 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 536 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,17-5,27 тенгега сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова