Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

валюта
Фото: freepik

Kurs.kz маълумотларига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 517,11 тенгени, сотиш курси эса 519,27 тенгени ташкил қилмоқда.

- евро 537,11 тенгедан сотиб олиниб, 541,23 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рубли 5,20 тенгедан сотиб олиниб, 5,28 тенгедан сотилмоқда.

Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- АҚШ доллари ўртача 515,80 тенгедан сотиб олиниб, 521,75 тенгедан сотилмоқда.

- еврони 533,38 тенгедан сотиб олиб, 540,42 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рублини 5,18 тенгедан сотиб олиб, 5,28 тенгедан сотилмоқда.

Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 515,97 тенге, 1 евро – 537,8 тенге, 1 рубль – 5,25 тенге.

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 4,14 тенгега пасайиб, 515,97 тенгени ташкил этди.

Сўнгги хабарлар