Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 481-486 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 5 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 483,57 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,41 тенге. Евро – 534,49 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 483,1 тенге, сотиб олиш нархи – 484,9 тенге. Евро 533-537 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 481 тенге, сотиб олиш курси – 486 тенге. Евро 531 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 537 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,25-5,39 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,60 тенгега ошиб, 483,48 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова