Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Kurs.kz маълумотларига кўра, соат 08:30 ҳолатига кўра, Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 518,67 тенгени, сотиш курси эса 521,43 тенгени ташкил қилмоқда.
- евро 542,28 тенгедан сотиб олиниб, 547,03 тенгедан сотилмоқда.
- Россия рубли 5,16 тенгедан сотиб олиниб, 5,26 тенгедан сотилмоқда.
Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- АҚШ доллари ўртача 517 тенгедан сотиб олиниб, 522,07 тенгедан сотилмоқда.
- еврони 540 тенгедан сотиб олиб, 547 тенгедан сотяпти.
- Россия рублини 5,15 тенгедан сотиб олиб, 5,25 тенгедан сотяпти.
Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 517,84 тенге, 1 евро – 543,11 тенге, 1 рубль – 5,28 тенге.