Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 480-485 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 4 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 482,74 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,44 тенге. Евро – 532,70 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 483,5 тенге, сотиб олиш нархи – 484,5 тенге. Евро 532-536 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 480 тенге, сотиб олиш курси – 485 тенге. Евро 530 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 536 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,31-5,43 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,33 тенгега ошиб, 482,88 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова