10:02, 24 Март 2023 | GMT +5
Доллар 459-464 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 459-464 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 459,5-462 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 459 - 464 тенге орасида ўзгариб туради.
20 март кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,51 тенгега ошиб, 462,72 тенгега етган эди.
Миллий банкнинг 24 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,36 тенге.
Россия рублининг ўртача курси - 5,99 тенге.
Алматида қўшни давлат валютаси 5,85 - 6,15 тенге орасида сотилмоқда. Астанада эса 5,93 тенгедан 6,03 тенгегача таклиф қилинмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова