11:40, 09 Август 2024 | GMT +6
Доғистонда шахматчи ўз рақибини симоб билан заҳарламоқчи бўлди
ASTANA. Kazinform - Махачқалъада классик шахмат бўйича Доғистон чемпионати бўлиб ўтди, у ерда жанжал чиқди, деб хабар беради Кazinform агентлиги BILD расмий Теlegram-каналига таяниб.
Мусобақа олдидан 40 ёшли шахматчи Амина Абакарова (ўнгдаги расмда) Каспийсклик 30 ёшли рақиби Умайганат Османовани (чапдаги расмда) заҳарламоқчи бўлди. Аёл термометрни синдириб, рақибининг столи ва тахтасига симоб суртган.
Ўйин давомида қиз ёмон бўлиб қолди, ўзини касал ҳис қила бошлади ва тиббий ёрдамга муҳтож эди. Абакарованинг жинояти видеога олинган. У ҳибсга олинган ва барча мусобақалардан четлаштирилган.
Абакарова уч йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Аёл сабабни "шахсий душманлик" ва Османованинг такаббур муносабати деб атаган.