Dodo пиццериялари тармоғи юрисдикцияни Қозоғистонга ўтказади

Dodo пиццериялар тармоғи ўз юрисдикциясини Британия Виргин оролларидан “Астана” халқаро молия марказига ўтказмоқчи, дея хабар беради Kazinform.

додо пицца
Фото: Dodo Pizza China

“Сизларга шуни маълум қиламизки, 2023 йил 15 декабрда бизнинг директорлар кенгаши холдинг компаниясини Британия Виргин оролларидан Қозоғистондаги “Астана” халқаро молия марказига редомилация қилишни маъқуллади. Мазкур қарорни тасдиқлаш учун 2024 йил 10-26 январь кунлари акциядорларнинг сиртдан овоз беришлари ўтказилади. Овозларни тўплаш бланкаси ҳар бир овоз бериш иштирокчисига алоҳида юборилади”, - деб ёзди компаниянинг молиявий директори Лина Наумова telegram-каналида.

Сўнгги хабарлар