Дмитрий Попко Братислава турнирининг чорак финалига чиқди

Попко
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 231-ракеткаси Дмитрий Попко Братислава (Словакия) шаҳрида бўлиб ўтаётган челленжерр турнирида чорак финалга чиқди.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунё рейтингида 328-ўринни эгаллаб турган хорватиялик Матей Додигни мағлуб этди.

Ўтган ҳафтада М.Додиг ўз мамлакатида ўтказилган Загреб челленжер турнирининг чорак финалида қарийб уч соат давом этган баҳсда Д.Попкони 7:5, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этган эди.

Бу сафарги баҳс Д.Попконинг яққол устунлиги билан бошланди – 6:1. Иккинчи сетда ҳам худди шундай темпни бой бермади - 6:4. Бир соатдан ортиқ давом этган ўйин давомида Попко 7 та эйс билан 3 та брейк-пойнтни фойдаланди. Додиг 3 та эйс билан чекланди.

Дмитрий Попко ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 295-ракеткаси, польшалик Камил Майчрзак ёки 364-ўринни эгаллаган яна бир хорватиялик Лука Микрут билан рақобатлашади.

Айни пайтда Д.Попко ATP Live рейтингида 224-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дмитрий Попко Братиславадаги уч соатлик учрашувни ғалаба билан якунлагани ҳақида ёзган эдик. Александр Бублик ҳам Штутгарт турнирининг чорак финалига чиқди.

Сўнгги хабарлар