13:20, 23 Август 2022 | GMT +5
Дизел ёқилғиси биринчи навбатда деҳқонларга етказиб берилмоқда – ҚР Энергетика вазири
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда фермерларга дизел ёқилғиси етказиб бериш устувор тартибда амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Бу йил кузги дала ишларига 423,5 минг тонна ёқилғи ажратилди. Июл ойида 106,6 минг тонна жўнатилган бўлса, август ойида 148,2 минг тонна учун маблағ тўланган. Нефтни қайта ишлаш заводларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга дизел ёқилғиси етказиб бериш устувор тартибда амалга оширилмоқда»
, - деди вазир.
Унинг айтишича, вазирлик юкларни доимий равишда кузатиб боради.
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун нарх ресурс эгаларининг келишувига биноан 1 тонна учун 222 минг тенге ёки Қозоғистон нефтни қайта ишлаш заводлари FCA шартларига кўра 1 литр дизел нархи 184 тенге даражасида белгиланди. Етказиб бериш ва сақлашни ҳисобга олсак, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг нархи минтақага қараб чакана нархидан 15-25 фоизга арзон»
, – дейди Болат Ақшолақов.