Диёра Келдиёрова Ута Абэ ҳақида салбий фикр ёзмасликни сўради

TASHKENT. Kazinform – Дзюдо бўйича Париж Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова ўзбекистонликларни рақиби Ута Абэ ҳақида салбий фикр ёзмасликни сўради ва барчани ҳурмат қилишга чақирди, деб хабар берди Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Диёра Келдиёрова
Фото: Анвар Илёсов/ ЎР МОҚ

Диёра Келдиёрова Олимпиадада Ута Абэ устидан қозонилган ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари япониялик татами устаси шаънини камситувчи фикрларни ёзишни бошлади. Шу билан бирга ўзбекистонлик спортчи рақибига муносиб ҳурмат кўрсатишга чақирди.

“Томошабинлардан барчани ҳурмат қилишларини сўрайман. Спорт бизни бирлаштирувчи кучдир! Шунинг учун, илтимос, салбий шарҳлар ёзишни тўхтатинг. Менимча, дзюдо ўргатган энг муҳим тамойил – ҳурматдир”, – деб ёзади Д.Келдиёрова Instagramдаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ута Абэ тўрт йиллик мусобақанинг асосий фаворити бўлган. Кейинги 5 йил давомида у мағлубиятга учрамаган (сўнгги 47 та жангида ғалаба қозонган).

Диёра Келдиёрова - Ута Абэ
Фото: Анвар Илёсов/ ЎР МОҚ

Париж Олимпиадасининг 1/8 финалида ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова уни Ippon билан мағлуб этди.

Д.Келдиёрова кейинги баҳсларда рақибларидан устун келди ва шоҳсупадан кўтарилди. Шу тариқа у ушбу мамлакат тарихида дзюдо бўйича Олимпиада “олтинини” қўлга киритган биринчи спортчи бўлди.

Сўнгги хабарлар