«Динамо» Загреб – «Астана» учрашуви вақти малум бўлди

None
Фото: fcastana.kz
ASTANА. Кazinform - 25 июлдан 26 июлга ўтар кечаси Загребда (Хорватия) Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичининг илк учрашуви бўлиб ўтади, унда маҳаллий «Динамо» ўз майдонида «Астана»ни қабул қилади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Динамо» Загреб - «Астана» учрашувининг жонли эфири Астана вақти билан соат 00:00да бошланади. Ушбу ўйинни Qazsport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Астана» Чемпионлар лигасини Грузиянинг «Динамо» (Тбилиси) жамоаси устидан икки ўйинда ғалаба билан бошлади - 3:2. Загребнинг «Динамо»сига келсак, бу улар учун янги мавсумдаги илк Европа ўйини бўлади. «Динамо» Хорватия чемпионатида мавсумни бошлаб бўлди, кутилмаганда ўз майдонида «Хайдук»га ютқазди – 1:2. «Астана»нинг Қозоғистон чемпионатидаги сўнгги ўйинига келсак, ўз майдонида «Атирау» билан дуранг ўйнади – 0:0.

Сўнгги хабарлар