Дин Лижэнь шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи ўйинида ғалаба қозонди

None
ASTANA. Kazinform – Шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун россиялик Ян Непомняший ва хитойлик Дин Лижэнь ўртасидаги тўртинчи ўйин бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Championat.com сайтига таяниб.

Тўртинчи ўйинда қийин вазият юзага келди, унда иккала ўйинчи ҳам ғалаба қозониш имкониятига эга эди, лекин биринчи хатога россиялик рақиб йўл қўйди.

Дин Лижэнь ўйинни ғалаба билан якунлади. Тўртта ўйиндан сўнг ҳисоб тенглашди - 2:2.

Эслатиб ўтамиз, Ян Непомняший ва Дин Лижэнь ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи ўйини 9 апрель куни бошланган ва дуранг билан якунланганди. Учрашувнинг иккинчи ўйини 10 апрель куни бўлиб ўтди ва россиялик шахматчи фойдасига ҳал бўлди. Учинчи ўйин ҳам дуранг билан якунланди.

Жами 14 та партия режалаштирилган. 7 баллдан кўп тўплаган киши жаҳон чемпиони бўлади.


Сўнгги хабарлар
telegram