Димашнинг янги қўшиғи Лотин Америкаси радиосида эфирга узатилди
ASTANА. Кazinform – 28 февраль куни Лотин Америкаси «Andromeda» радиостанциясининг “Димаш дунёси” кўрсатувида қозоғистонлик санъаткорнинг янги «When I’ve Got You» қўшиғи илк бор янгради, деб ёзади dimashnews.com.

Тингловчиларга қўшиқ шу қадар ёқдики, улар радио бошловчиларидан уни яна ижро этишни сўрашди.
Universo Dimash (“Димаш дунёси”) дастури илк бор роппа-роса бир йил аввал, 2023 йил 1 март куни Қозоғистонда Миннатдорчилик куни ва Наврўз байрамлари арафасида эфирга узатилган эди.
Димаш қўшиқлари илк бор 7 февраль куни Мексика радиосида янгради. Уни хонанданинг халқаро Mahabbat Dears фан-клуби ташкил қилди.
Эшиттириш тингловчиларда шу қадар катта ҳаяжон ва талаб уйғотдики, Andromeda Radio бошловчилари бутунлай қозоғистонлик ижрочининг ижодига бағишланган янги дастур яратишга қарор қилишди. “Димаш дунёси” кўрсатуви яратилганидан буён 14 қисм эфирга узатилган.
28 февралдаги радиостанцияда қозоғистонлик санъаткор Димаш Қудайбергеннинг кўплаб асарларининг келиб чиқиш тарихи ҳақида сўзлаб берилди ва қўшиқлар янгради. Тингловчилар янги «When I’ve Got You» қўшиғининг премьерасидан баҳраманд бўлишди, шунингдек: Battle of Memories, Neverland, War and Peace, Our Love, Be Happy, The meaning of eternity, Restart my love, The Crown ва бошқа хитой қўшиқларини алоҳида қизиқиш билан тинглади.