Димашнинг костюми ким ошди савдосида сотилди: маблағ сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларга юборилади

Димаш Қудайберген
Фото: proza.ru

ALMATY. Кazinform - Алматидаги “«DAULETTEN хайрия жамғармаси” томонидан ташкил этилган хайрия тадбирида Димаш Қудайбергеннинг костюми ким ошди савдосида 2 000 000 тенгега сотилди, деб хабар беради «Dauletten хайрия жамғармаси” матбуот хизмати.

Ушбу либосни таниқли хонанда Алла Пугачеванинг Москвада юбилей муносабати билан ташкил этилган «Подарок для Анны» ижодий кечасида кийган. У ерда Димаш Игорь Крутойнинг «Любовь, похожая на сон» қўшиғини ижро этди. Костюм дизайнери - Atelier Leka..

Хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилган аукционда биринчи лотнинг нархи 500 000 тенгедан бошланди. Ким ошди савдоси якунида костюм 2 000 000 тенгега сотилди. Бу лотни қозоғистонлик тадбиркор, молиявий саводхонлик бўйича устоз Еркебулан Арипбай сотиб олган.

“Мен бу костюмни укамга бераман. У 11-синфни битириш арафасида. У Димаш Қудайбергенга ўхшайди. Бизнинг барча қариндошларимиз уни Димашга ўхшатади”, - деди у.

Бу бугун кечқурун 2 000 000 тенгега баҳоланган энг катта лот эди. Шунингдек, хайрия тадбирида “GGG футболкаси” 1 000 000 тенгега, қозоғистонлик мини-футболчи, “Қайрат” ва Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Серик Жаманқулов кийган футболка 300 000 тенгега , “Ордабаси” футбол клуби ва Қозоғистон терма жамоаси сардори Асхат Тағибергеннинг футболкаси ҳам 300 000 тенгега сотилди. Кимошди савдосида Мустафо Ўзтурк имзоси қўйилган китоб ҳам сотувга қўйилди.

Қайд этиш жоизки, “ Dauletten жамғармаси” томонидан ташкил этилган ушбу кечада жами 7 000 000 тенге йиғилган. Кимошди савдосидан йиғилган маблағ хайрия ишларига сарфланади. Мамлакатдаги сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдами етказилади.

Сўнгги хабарлар