Димаш тингловчилари Аргентинада Қозоғистон шарафига монумент ўрнатадилар

ASTANA. Kazinform — Аргентинанинг Росарио шаҳридаги Қозоғистон майдонида баландлиги олти метрли Alma del Ríoмонумент ўрнатилади. Ушбу ноёб архитектура 2019 йилдан бери қардош шаҳарларга айланган Алмати ва Росарио ўртасидаги алоҳида алоқа ва дўстлик рамзидир.

Росарио
Фото: dimashnews.com

Ёдгорлик лойиҳасини Лотин Америкасидаги Қозоғистон маданият маркази директори Ирина Вагнер тақдим этди.

Тақдимот Девис кубоги доирасидаги Қозоғистон ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин учун матбуот анжуманида бўлиб ўтди.

Иринанинг сўзларига кўра, мозаикага ўхшаш кичик сопол элементлар билан қопланган бу ёдгорлик - бутун дунёда бирдамлик, дўстлик ва тинчлик рамзи ҳисобланади.

Димаш тингловчилари Аргентинада Қозоғистон шарафига монумент ўрнатадилар
Фото: dimashnews.com

Яна бир таъкидлаш жоизки, ушбу ёдгорликнинг ҳар бир қисми Димаш мухлисларининг хайриялари эвазига яратилган.

Бу совға билан Димашнинг мухлислари Димашга бўлган садоқатлари ва содиқ севгилари чексиз эканлигини яна бир бор исботладилар.

Ёдгорлик лойиҳасини машҳур аргентиналик рассом-ҳайкалтарошлар Густаво Аугсбургер ва Даниэль Косик яратган.

Шу муносабат билан, Alma del Río ёдгорлигининг номи қозоқ тилига "Дарё руҳи" деб таржима қилинган ва иккинчи қизиқарли факт: «Alma» - Алмати ва «Rio» - Росарио шаҳарларининг биринчи-охирги бўғинлардан олинган.

Ёдгорликнинг очилиши 2024 йил 16 декабрь куни Қозоғистон Мустақиллик кунига режалаштирилган.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида испан тилида сўзлашувчилар учун қозоқ тили бўйича биринчи дарслик тақдимоти ўтказилди.

Бу ўқув қўлланма тез орада бир қанча мамлакатларда мавжуд бўлади.

Сўнгги хабарлар