Димаш Нью-Йоркдаги Таймс Скверда бешинчи марта «қўшиқ куйлади»

NEW YORK. Kazinform – Димаш мухлислари бешинчи марта Нью-Йоркда Times Squareдаги энг машҳур TSX билбордларидан бирида ўзларининг севимли санъаткорини тақдим этяпти, деб хабар беради Kazinform Dimashnewsга таяниб.
None
Фото: dimashnews.com

Димаш ва Бурак Йетернинг «Weekend» номли янги қўшиғига клип яратиш ва тақдимотида Европа, Канада, Хитой, АҚШ ва Япониядан Dears иштирок этди.

Ролик намойиши Димаш DDAO халқаро фан-клуби ва DK Media World халқаро таҳририяти ташаббуси билан ташкил этилди.

Лойиҳа қозоғистонлик хонанданинг барча қитъалардаги мухлислари томонидан фаол қўллаб-қувватланди.

6 май куни Анталияда бўлиб ўтган концертда Димаш ва туркиялик мусиқачи Бурак Йетернинг «Weekend» композицияси илк бор тақдим этилди.

Июль ойида қўшиқ Сербиядаги EXIT 2023 ва Руминиядаги ARAD Open AIR каби фестивалларда ижро этилди.


Сўнгги хабарлар