Димаш Қудайбергеннинг янги клипи Россия телеканалида тақдим этилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Димаш Қудойберген Санкт-Петербургда янги клип суратга олмоқда. Қўшиқ муаллифлари россиялик таниқли бастакорлар Игор Крутой ва Игор Николаевдир, дея хабар беради Кazinform dimashnews.cоm га таяниб.
None
None

5 март куни Россиянинг НТВ телеканалининг «Марказий телевидение» дастурида Димашнинг янги «О’кей» қўшиғининг премьераси бўлиб ўтади.

Қозоғистонлик хонанда 18 апрел куни клип суратга олиш учун Санкт-Петербургга ташриф буюрган эди.


Эслатиб ўтамиз, у 2021 йилнинг сентабридан буён Хитойда бўлган. Димаш у ерга «追光吧 /Shine! Super brother /Ёруғликка интил» лойиҳасини суратга олишда қатнашиш учун борди. Шоунинг биринчи сони 2021 йил 20 ноябрда Dragon ТV ва Yoku.cоm сайтларида намойиш этилди. 2022 йил 29 январ куни лойиҳа ғолиби аниқланди. Димашнинг «Ёруғлик тезлигидан олти баробар тезроқ» жамоаси ғалаба қозонди.

Хитойда бўлган вақт давомида хонанда Sailing 2022 Янги йил гала-концертида, CCTV Global Chiese Мusic Charts гала-концертида, Silk Road International Film Festivalда, Аction League Charity Award Ceremony хайрия мукофотини топшириш маросимида ва бошқа кўплаб йирик тадбирларда иштирок этди.

Бундан ташқари, Димаш Қудайберген 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг расмий клипида суратга тушган.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик санъаткор 25 март куни концерт фаолиятини давом эттиради. Унинг биринчи кўргазмаси БААнинг энг йирик шаҳри Дубайда бўлиб ўтади. Кейин Минск (Беларусь), Дюсселдорф (Германия) ва Прага (Чехия) шаҳарларида концертлар ташкил этилади.


Сўнгги хабарлар