Димаш Қудайбергеннинг концертига дунёнинг 80 та давлатидан 10 мингдан ортиқ хорижлик томошабин келди
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида дунёга машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайбергеннинг «STRANGER» деб номланган яккахон концерти бўлиб ўтди. “Астана Арена” стадиони томошабинлар билан гавжум ва мухлислар жуда фаол бўлди.
“Бугун мен учун алоҳида, унутилмас кун. 5 ёшлигимда онам санъатга мойиллигимни пайқаб, оёғи оғриётганига қарамай, ҳар куни санъат мактабига олиб борарди. Энди бутун дунёдан келган томошабинларим билан қозоқча қўшиқ куйламоқчиман. Сизга катта раҳмат, қўллаб-қувватлашингизни ҳис қиляпман ва айниқса илҳомланяпман”, – деди Димаш Қудайберген концерт чоғида.
Маданий кеча ташкилотчиларининг маълум қилишича, Димаш Қудайбергеннинг яккахон концертига дунёнинг 80 давлатидан 10 мингдан ортиқ хорижлик меҳмонлар келган. Улар орасида Қозоғистондан ташқари АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Италия, Франция, Испания, Польша, Беларусь, Ирландия, Чехия, Венгрия, Финляндия, Ўзбекистон, Германия, Норвегия, Туркия, Тайвань, Япония, БАА, Швеция, Канада, Мексика, Эстония, Швейцария, Болгария, Қирғизистон, Озарбайжон, Руминия, Грузия, Нидерландия, Парагвай, Бельгия, Жанубий Африка, Люксембург, Греция, Португалия, Жанубий Корея, Украина, Дания, Исроил, Аргентина, Чили, Гонконг, Коста-Рика, Кипр, Австрия, Таиланд ва Малайзия каби бошқа давлатлар ҳам бор.
Димашнинг яккахон концертини ташкил этишда 200 дан ортиқ профессионаллар иштирок этди. Димаш Кудайберген билан саҳнада Қозоғистон, Хитой, Россия, Украина, Камерун, Гана, Уганда, Мексика, Испания ва Кениядан келган раққосалар, оркестрчилар ва хонандалардан иборат 350 дан ортиқ кишидан иборат халқаро гуруҳ чиқиш қилди.
Концерт олдидан Димаш Қудайбергеннинг 17-концертига ташриф буюрган польшалик мухлис Тереза Какол билан суҳбатлашдик. У қозоқ тилини ўрганмоқда.