Димашнинг Истанбулдаги концерти томошабинларда катта таассурот қолдирди

Концерт Димаша Кудайбергена в Стамбуле произвел фурор
Фото: Ақжигит Чукубаэв

ASTANA. Kazinform – Димаш Қудайберген 30 йиллик юбилейи арафасида Истанбулда яккахон концерт дастурини тақдим этди.

Истанбулдаги “Бешикташ” стадионида Димашнинг концертини томоша қилиш учун дунёнинг кўплаб мамлакатлари: Туркия, Хитой, шунингдек, Европа, АҚШ, Осиё ва Африканинг кўплаб шаҳарларидан мухлислар йиғилди.

Истанбулдаги 42 500 ўринли "Бешикташ" стадиони тўлиб кетди.

Димашнинг Германия ва Аргентинадан келган мухлислари концертга махсус учиб келганликларини айтишди.

“Биз унинг қўшиғини тинглаш учун Истанбулга келдик. Димаш Туркияда концерт беришини билгач, дарҳол чипта сотиб олдик”, – дейди тингловчилар.

Димаш ўз чиқишларини қозоқ, турк, инглиз ва хитой тилларидаги энг севимли қўшиқлар билан бошлади.

Қўшиқлар орасида Димаш томошабинлар билан: ватандошлари билан қозоқ тилида, чет эллик мухлислар билан инглиз тилида мулоқот қилди. Димаш мухлисларга мурожаат қилар экан, Истанбулда чиқиш қилганидан хурсанд эканлигини айтди.

Саҳнада санъаткор билан бирга турк мусиқачилари Ҳалук Левент ва Бурак Йетер меҳмон сифатида чиқиш қилди.

Саҳнада қўбиз, гитара, дўмбра садолари янгради. Концерт якунида Димаш “Дурдараз” қўшиғини замонавий аранжировкада ижро этди. Янги услубдаги қозоқ халқ қўшиғи бутун стадионни ларзага келтирди.

Сўнгги хабарлар