Димаш Қудайберген Ўзбекистондаги Тўле Би мақбарасини зиёрат қилди

ASTANА. Каzinform – Хонанда Димаш Қудайберген Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири билан учрашиб, мамлакатдаги муқаддас қадамжолар ва машҳур масканларни зиёрат қилди, деб хабар беради Каzinform.
None
Фото: dimashnews.com

Dimashnews.cоm сайтига кўра, Димаш Қудайберген ва отаси, «DimashAli» ижодий маркази раиси Қанат Айтбаев Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков билан учрашди.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда дўстона муносабатлар ва маданий қадриятлар алмашинувининг аҳамияти, қўшма ижодий лойиҳаларнинг истиқболдаги режалари муҳокама қилинди.

Қозоғистонлик хонанда Тошкентга ташрифи давомида Алишер Навоий номидаги Амалий санъат музейи, Опера ва балет театри каби диққатга сазовор жойларга ташриф буюрди.

Шунингдек, хонанда ўзининг Instagramдаги саҳифасида ёзганидек, Тошкентга ташрифи чоғида Маданият ва туризм вазири Озодбек Аҳмадович билан биргаликда Шайх Хованди Тоҳур ва Тўле би мақбараларини зиёрат қилган.

photo

Шайх Хованди Тоҳур XIV асрда яшаган олим ва сўфий бўлиб, Аҳмад Яссавий таълимотининг издоши бўлган. У халқни илм-маърифатга, етакчиларни эса тинчлик ва тотувликка даъват этган авлиё сифатида ёдда қолган.

Тўле би XVII асрда шайх мақбараси атрофига дафн этилган. Қалдирғоч авлиё номи билан машҳур бўлган бу одам қозоқ халқининг бош бийларидан биридир.

«Кўҳна Тошкентдаги Себзор массивидаги Ҳазрати Имом (Ҳастимом) қабрини ҳам зиёрат қилдик. «Мўйи Муборак» мадрасасида сақланаётган Қуръони Карим ҳазрати Усмон Мусҳафининг энг қадимий нусхасини кўриш бахтига муяссар бўлдим. Бу муборак Қуръон VII асрда (милодий 644-648) учинчи халифа Усмон ибн Аффон (р.а.) буйруғи билан буғу терисига кўчирилган. Ташриф давомида ўзбек ҳунармандларининг ижод намуналари билан танишдик», - деди Димаш Қудайберген.

photo


photo

Сўнгги хабарлар