Димаш Қудайберген ва Пласидо Доминго дуэтининг тақдимоти бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – 19 январь куни жаҳонга машҳур опера хонандаси Пласидо Доминго ва қозоғистонлик ёш хонанда Димаш Қудайбергеннинг композиция тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Димаш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

"Эртага ХХ асрнинг сўзсиз беқиёс овози соҳиби Пласидо Доминго билан қўшма спектаклимизнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Биз Жорж Бизенинг 1863 йилда ёзилган «The pearl Fishers» операсидан дуэт ижро этдик”, – деб ёзади Д.Қудайберген.
Димашнинг Евроосиё фан-клуби саҳифасида эълон қилинган маълумотларга кўра, қўш юлдуз дуэти тақдимоти 19 январь куни Будапештда Virtuosos V4+ халқаро лойиҳаси финалида бўлиб ўтади. Унинг иккинчи қисми 26 январга белгиланган. Болалар ўртасидаги мумтоз мусиқа танлови лойиҳанинг YouTubeдаги каналида жонли эфирда намойиш этилади.
Пласидо Доминго ушбу танловда халқаро ҳакамлар ҳайъати раиси ҳисобланади. Ҳакамлар орасида Эрика Миклоша (венгриялик опера хонандаси) ва Андраш Келлер (венгриялик скрипкачи, Келлер квартети асосчиси) ҳам бор ва бу йил биринчи марта қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайберген ҳам ҳайъат таркибига қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Димашнинг яккахон концерти жорий йилнинг 4 май куни Будапештда бўлиб ўтади.