Димаш Қудайберген Туркияда яккахон концерт дастурини эълон қилди

Машҳур қозоғистонлик ижрочи Димаш Қудайберген ўз мухлисларига хушхабар берди: хонанда май ойида Истанбулда яккахон концерт дастурини тақдим этади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Димаш Кудайберген
Фото: instagram/Dimash Qudaibergen

“Азиз дўстлар! 2024 йил 24 май куни «Stranger» гастроллари доирасида Туркиянинг Истанбул шаҳрида яккахон концертим бўлиб ўтади. Умид қиламанки, бу оқшом биз бирга бўламиз ва ижодимни иштиёқ билан севадиган, барча эзгулик ва нурга тўла гўзал қалб эгалари билан бирга куйлаймиз! Бундан хурсанд бўламан”, – деб ёзди Димаш Қудайберген Instagramда.

Шунингдек, у 24 май куни Истанбулдаги “Бешикташ” стадионида яккахон концерт дастури бўлиб ўтиши режалаштирилганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар