Димаш Қудайберген Туркияда яккахон концерт дастурини ўтказади

None
ASTANA. Kazinform – Димаш Қудайберген бутун дунё бўйлаб «Stranger» гастролини давом эттирмоқда. Гастрол доирасида қозоғистонлик қўшиқчи Туркияда яккахон концерт дастурини ўтказади, дея хабар беради Kazinform dimash.news Instagram саҳифасига таяниб.

«DimashAli» ижодий маркази Димаш Қудайбергеннинг 2023 йил 6 май куни Туркиянинг Анталия шаҳридаги Акдениз университетининг кўп функцияли стадионида бўлиб ўтадиган яккахон концерти ҳақида эълон қилади», - дейилади саҳифада.

Чипталар сотуви https://www.dimashali.com сайтида Астана вақти билан 23 январ куни, соат 12:00да бошланади.

Акдениз университетининг кўп мақсадли стадиони Ўрта ер денгизи қирғоғида жойлашган. 7100 кишига мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Димаш «Stranger» жаҳон турнесини Алматидан бошлаган эди. Туркиядаги концерти олдидан Д.Кудайберген 29 апрел куни Арманистондаги мухлисларини хушнуд этади. Концерт энг йирик мажмуалардан бири Карен Демирчян номидаги 12 минг томошабинга мўлжалланган спорт-концерт мажмуасида бўлиб ўтади. Чипталарни олдиндан сотиш 31 январда тугайди.

24 июн куни эса қозоғистонлик хонанда Малайзияда яккахон концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган.

Сўнгги хабарлар
telegram