Димаш Қудайберген туғилган кунида қаерда чиқиш қилади

ASTANA. Kazinform – Дунёга машҳур Димаш Қудайберген шу йил 24 май куни 30 ёшга тўлади. Шу муносабат билан хонанда Истанбулдаги “Бешикташ” стадионида яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Димаш Құдайберген
Фото: dimashnews.com

Бу ҳақда байрам тадбирларини ташкил этувчи ВWО компанияси ижтимоий тармоқда маълум қилди.

"Дунёнинг энг ноёб овози "Бешикташ" стадионида! Чипталар 9 февралдан сотувга чиқарилади. Бу Димаш Қудайберген таваллудининг 30 йиллигига бағишланган концерт”, – деб ёзади ВWО Instagramда.

Эслатиб ўтамиз, “Бешикташ” стадиони Истанбулнинг Европа қисмида, Босфор бўғози соҳилига яқин жойда 1947 йилда очилган. Ҳозирда стадион 42 000 га яқин томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

Аввалроқ Димаш Қудайберген 4 май куни Будапештда бўлиб ўтадиган STRANGER жаҳон турнеси доирасидаги янги концерти ҳақида маълум қилганди.

Сўнгги хабарлар