Димаш Қудайберген сув тошқинларидан жабрланганларга 15 миллион тенге ўтказди

Димаш
Фото: Instagram/kudaibergenov.dimash

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайберген Қозоғистондаги сув тошқинларидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ҳисса қўшди.

У «Демеу Қазақстан» хайрия жамғармасига 15 миллион тенге хайрия қилган.

мғарма ҳисоб рақамиЖа
Фото: Kazinform

 

Эслатиб ўтамиз, бугун қўшиқчи Димаш Қудайберген Ақтўбега келиб, 40-сонли умумтаълим мактабининг эвакуация пунктига борган эди. У ерда аҳоли билан учрашди.

Шу билан бирга, гуманитар ёрдам марказидаги ишлар билан ҳам танишди. У ерда кўнгиллилар кечаю кундуз ишлайди.

Ақтўбе вилояти ҳокими аппарати раҳбари ўринбосари Лаззат Оразбаева шундай оғир даврда ГАЗель ҳайдовчиларининг кўрсатган ёрдами ҳақида сўзлаб берди.

Улар ҳар куни туманларга инсонпарварлик ёрдамларини текин олиб борадилар.

Сўнгги хабарлар