Димаш Қудайберген Пласидо Домингога чопон совға қилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген машҳур опера хонандаси Пласидо Домингога чопон совға қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги .

Димаш Кудайберген подарил Пласидо Доминго чапан
Фото: кадр из видео

– Ватанга бўлган туйғуларини, баланд тоғлар, чуқур дарё ва кўллар, кенг даштлар гўзаллигини куйламаган хонанда йўқ. XX асрнинг энг яхши опера хонандаси, ўз истеъдоди билан ўз халқининг энг сара асарларини дунёнинг барча мамлакатларига етказишга муваффақ бўлган жаноб Пласидо Доминго юксак ҳурматга лойиқдир. Шунинг учун қозоқ халқининг урф-одатига кўра, чопонни совға қилдим. Бугунги кун эртага тарихга айланади”, - деб ёзди Димаш Қудайберген Instagramда.

 

Сўнгги хабарлар