20:15, 19 Январь 2022 | GMT +5
Димаш Қудайберген март ойида Дубайда яккахон концерт дастурини тақдим етади
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайберген март ойида Бирлашган Aраб Aмирликларида яккахон концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда хонанда Instagramдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«25 март куни, икки йиллик пандемиядан сўнг, Дубайдаги Cоcа Cоlа Aренада катта яккахон концертим бўлишини эълон қилмоқчиман. Чипталар сторис ва профилдаги ҳаволада. Кўришгунча, дўстлар!», - деб ёзди у.
Д.Қудайберген Instagramдаги саҳифаси блокланганини айтди.
- Aнчадан бери сиз билан боғлана олмаяпман. Доимий мактубларингиз ва мени қидириб ёзган макубларнгиз вақўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур! «, - деди у.
Aввалроқ фигурали учиш бўйича жаҳон чемпиони Aнна Шчербакова Европа чемпионатида Димаш Қудойберген ижросидаги «Aве Мария» қўшиғи остида чиқиш қилгани ҳақида хабар берилганди.