Димаш Қудайберген Ҳиндистондаги кинофестивалда иштирок этмоқда

ASTANА. Кazinform - Жаҳон миқёсидаги хонанда Димаш Қудайберген Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар кинофестивалида иштирок этиш учун Ҳиндистонга ташриф буюрди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ушбу кинофестивал 27 январ куни Мумбайда бошланди ва 31 январгача давом этади. Мазкур тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Озарбайжон, Мьянма, Арманистон, Шри-Ланка каби давлатлар вакиллари иштирок этмоқда.

Тарқатилган маълумотларга кўра, кинофестивалда ШҲТга аъзо давлатлардан 57 та фильм намойиш этилади. Ҳакамлар ҳайъатида Қозоғистон номидан Димаш Қудайберген иштирок этади.

Кинофестивалнинг очилиш маросимида таниқли қозоқ хонандасининг санъати дунёнинг барча давлатлари томонидан юксак баҳоланаётгани таъкидланди.


Фото: ru.dimashnews.cоm

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар